Андижон машинасозлик институти доторанти М. Шамшиддинов ва 3-курс 341-19 гурух талабалари амалиёт даврида қуйидаги сохалар бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлишди:
- Талабалар амалиёт ўташ жараёнида Материалшунослик институти илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Ш.Р. Нурматов билан учрашувда институтда олиб борилаётган ишлар ва лойихалар бўйича танишдилар. Олиб борилаётган илмий изланишлар ва лойихаларни амалга ошириш тартиб қоидалари ҳақида давра суҳбати қизғин тус олди
- Талабалар институт илмий ходими Р.Ю. Акбаров билан биргаликда “Қуёш энергияси ресурслари. Қуёш энергияси концентраторлари ва уларнинг оптик-энергетик кўрсатгичларини ҳисоблаш” мавзуларида назарий ҳамда амалий ишларни амалга оширдилар.
- Талабалар институт катта илмий ходими “Катта Қуёш қурилмалари” лабораторияси мудири т.ф.н Ю.Б. Собиров “Қуёш энергисидан фойдаланиб яшил водород олиш технологияси” мавзусида институтда олиб борилаётган изланишлар тўғрисида атрофлича мухокамалар қилишдилар.
Талабалар шунигдек институтдаги Катта Қуёш Печи,
кичик қуёш печлари, теплофизик изланишлар лабораториясидаги ишлатилаётган
қурилмалар иш фаолияти билан танишишди ва ўзлари ҳам тажрибаларда иштирок
этишдилар ва амалий ҳамда назарий кўникмалар ҳосил қилинди