Коррупцияга қарши курашиш  “комплаенс назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассисининг вазифалари

 

 

Институтнинг коррупцияга қарши курашиш ва “комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими бош мутахассисининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

 

-         тизимда коррупцияга қарши курашиш бўйича вазифаларни амалга оширишда етарли даражада мустақилликка ва муҳим ресурсларга эга бўлиб, бевосита бўлим бошлиғига бўйсунади ва ўз фаолиятини вазирликнинг Коррупцияга қарши курашиш ва “комплаенс-назорат” тизимини бошқариш бўлими Низомига мувофиқ амалга оширади;

-         институт таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашишга оид қонунлар, миллий Кенгаш қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, вазирлик Ҳайъати, институт илмий кенгаш қарорлари ва буйруқларига риоя этилиши устидан назорат ишлари иштирок этади;

-         институт таркибий тузилмаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ички стратегия - йўл ҳариталари, чора-тадбирлар ва иш режаларини ишлаб чиқади, уларнинг тўлиқ, сифатли ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлайди, белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши аҳволини ўрганади, натижалари бўйича маълумотлар тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим этади;

-         институт таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашишни такомиллаштиради ва "Коррупциясиз соҳа" лойиҳасини амалга оширади;

-         институт ҳузуридаги академик лицей, Асака транспорт ва хизмат кўрсатиш техникумида соҳа бўйича масъулларга методик ёрдам кўрсатади, улар билан ҳамкорликда иш олиб боради;

-         Коррупцияга қарши талаба-ёшлар клуби фаолиятига масъул сифатида барча ташкилий ишларни олиб боради;

-         узининг ваколати доирасида тизимда коррупцияга қарши курашиш борасида фаолият юритиб, маҳаллийчилик ва қариндош-уруғчиликка, мансаб ваколатларини суистеъмол қилишлик, ўзганинг мулкини йўқотилишига олиб келадиган ҳолатларга йўл куймаслик чораларини ишлаб чиқади;

-         институт таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш ишларини ташкил этиш, профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшлар ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган конференциялар, учрашувлар, семинарлар, танловлар, сўровлар ташкил этади;

-         институт таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича соҳага оид илғор хорижий тажрибаларни ўрганади ва таҳлил қилади;

-         институт таркибий тузилмаларида коррупцияга мойил бўлган соҳаларни аниқлаш асосида факультет ва кафедралар, бўлимлар кесимида коррупцияга оид ҳариталарни тузади, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг шарт-шароитлари ва сабабларини ўрганади, шунингдек, уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

-         институт таркибий тузилмалари томонидан коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган чекловлар, тақиқлар ва лавозим мажбуриятларига риоя этилишини таъминлаш бўйича раҳбарларнинг масъулиятини ошириш, уларнинг лавозим мажбуриятига педагог ва талабалар ўртасида коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни содир этилишига сабаб ва шароитларни аниқлайди ва бартараф этиш мажбуриятларини киритади;

-         институт таркибий тузилмаларининг ўқув дастурларига коррупцияга қарши курашиш махсус курсларини киритиш, коррупцияга қарши курашиш мавзусида ўқув дастурларини жорий этиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш чораларини кўради;

-         институт таркибий тузилмаларида коррупцияга қарши курашиш соҳасида норматив ва ташкилий-амалий базани такомиллаштириш чораларини кўради;

-         институт таркибий тузилмаларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш мақсадида, фуқаролик жамияти институтлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ва ота-оналар билан коррупцияга қарши курашиш соҳасида самарали ҳамкорликни йўлга қўяди;

-         "Жамоатчилик назорати тўғрисида", "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари доирасида институт таркибий тузилмалари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан раҳбарлар, педагог ва талабалар эшитувларини ташкил этади;

-         институт ҳузуридаги академик лицей ва техникумларнинг коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларга қарши курашишга масъул шахсларни ушбу соҳада ўқитиш ва малакасини ошириш юзасидан ўқув-методик дастурлари ишлаб чиқади ва амалга ошириш ҳамда уларни коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар профилактикасига қаратилган ўқув-услубий ва тарғибот материаллари, тарбиявий ва техник воситалар билан таъминлайди;

институт таркибий тузилмаларида коррупцияга йўл қўймаслик юзасидан амалга оширилган ишлар мониторингини юритади.
Top