ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТЛАР, ИННОВАЦИЯЛАР ВА ИЛМИЙ ПЕДАГОГИК КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ БЎЛИМИ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ:

·           Бўлимнинг иш режаларини тузиш ва уларнинг ижросини таъминлаш;

·         Ўзбекистон Республикасининг таълим ва соғлиқни сақлашга оид Қонунлари, Президент Фармонлари, Фармойишлари, Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ҳайъат Қарорлари, буйруқлари, ректор буйруқлари ижросини таъминлаш;

·           Институтда амалга оширилган илмий-тадқиқот ишлари тўғрисида белгиланган тартибда хисобот тайёрлаш хамда ректор имзоси билан Олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлигига тақдим этиш; 

·           Таянч докторантурага ва мустақил изланувчилар таркибига талабгорлардан хужжатларни белгиланган тартибда кабул килинишини ташкил қилиш ва улардан кириш имтихонларини ўтказилишини шакллантириш.

·      Таянч докторантурага, мустақил изланувчи, профессор-ўқитувчи ва стажёр-тадқиқотчиларнинг диссертация мавзуларини Илмий-техник кенгаш қарорига биноан институт Кенгаш йигилишларида тасдиқлаш учун киритишни амалга ошириш.

·           Таянч докторантурага, мустақил изланувчи, профессор-ўқитувчи ва стажёр-тадқиқотчиларнинг номзодлик минимум имтихонларини топширишини ташкил қилиш.

·           Таянч докторантурага, мустақил изланувчи, профессор-ўқитувчи ва стажёр-тадқиқотчиларга ярим йиллик ва йиллик аттестацияларини ўтказилишини ташкил қилиш.

·            “Докторантлар мактаби”нинг ҳар ойда бир маротаба навбатдаги кун тартибида белгиланган масала бўйича  илмий-семинарни ўтказиш;

·           Институт ректори ва илмий ишлар бўйича проректори топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш.

·           Институт ички тартиб, одоб-ахлоқ қоидалари ва кийиниш маданияти талабларига риоя қилиш.

Top